0 7362

"МУҲАББАТ ТАФТИ" ТАНИТГАН ҲИНД ЮЛДУЗИ ТОШКЕНТГА ТАШРИФ БУЮРМОҚДА! ЭКСКЛЮЗИВ!

Afisha 0 7362

“Тошкентга Барун Собти келади” деган маълумот тарқалди-ю, ҳинд сериаллари мухлислари хурсандчилиги ич-ичларига сиғмай қолди. Ким ишоняпти, ким эса йўқ. Бироқ, аниқ хабарларга кўра, у 21-май куни Тошкентга албатта ташриф буюради. Бу актёр ўзбек телетомошабинларига бир неча ойлар олдин танила бошлади. Юртдошларимиз Барунни “Муҳаббат тафти” сериали орқали ёқтириб қолди. Шу ўринда ушбу сериални намойиш қилган “MY5” телеканалининг ўрни ҳам алоҳида эканлигини унутмаслигимиз лозим. “Тўйлар муборак” лойиҳаси муаллифи ва продюсери Дилдора Зайнутдинова сериални томоша қилар экан, бош рол ижрочиси билан қизиқиб қолди. Интернет ковлади, у ҳақда маълумот излади. Ниҳоят, Барун Собтини Тошкентга таклиф этишга қарор қилди. Хўш, бу жараён қандай кечди? Зайнутдиновага қулоқ тутамиз:

-Барун Собти Ҳиндистонда ва ундан ташқарида ҳам жуда машҳур эканлигига амин бўлдим. Турли сўровномалар ўтказдим. Кўпчилик унинг ташрифи шов-шувга айланиши ҳақида фикрлар билдирди. Ташқи Ишлар Вазирлиги билан боғландим. Мутасаддилар Барун Собти билан расмий боғланишда кўмак беришди. 3 ой давомида мулоқот олиб бордик. Уринишларимиз бесамар кетмади. У Туркияга расмий сафар қилганда, режамиз янада осонлашди. Актёрнинг продюсери унинг Тошкентга ташрифини мартга белгилади. Биз эса майни таклиф этдик. Чунки, Барун “Тўйлар муборак” шоусида меҳмон бўлишини истадик! Шундай қилиб, лойиҳамиз доирасида 3 та йирик тадбир ўтказилади. Биринчиси, Барун Собти билан ижодий учрашув. Унда ОАВ ходимлари ва актёрнинг мухлислари, ўзбек киноси вакиллари, ижодкорлар иштирок этади. Иккинчиси, “Тўйлар муборак” шоуси. Учинчиси, актёр иштирокида гала-шоу.

-Сир бўлмаса, Собтининг Тошкентга ташрифи қанчага тушмоқда?

-Гонорар ҳақида айтолмайман! Бу сир!

-Ҳиндистонлик юлдуз рафиқаси билан ташриф буюрадими?

-Лойиҳамизда унинг шахсан иштирок этиши айни муддао. Собтининг рафиқаси меҳмонлар учун у қадар қизиқарли эмас деб ўйлайман.

-Барун Собти ташрифи сиз кутганингиздек ишончни оқлашига қанчалар ишонасиз?

-Унинг мухлислар қанчалар кўп эканлигини тасаввур қилолмайсиз? Таклифномаларни қўлга киритиш истагидагилар не қадар кўплигини билсангиз эди!? Ишонсангиз, ижтимоий тармоқлар орқали унинг Тошкентга келишидан хабар топган мухлислари ҳатто хорижий мамлакатлардан Тошкентга учиб келишмоқда! Кўрасиз, бу ҳақиқий шов-шув бўлади.

-Омад сизга, Дилдора. Барун Собти сиздек ашаддий мухлисаси борлигидан боши кўкка етишига умид қиламиз!

-Раҳмат!

Барун Собти ҳақида

У 1984-йил, 21-августда Деҳли шаҳрида туғилган. Унинг 2 та касби бор: актёр ва модел. (Дарвоқе, у “Jindal Telecom” компаниясида 7 йил менежер бўлиб, фаолият юритган.) 3 та тилни билади: инглиз, ҳинд, панжоб. Бўш вақтларида футбол ва крикет билан шуғулланади. Планетамиздаги севимли жойлари: Мелбурн ва Малдивия ороллари. Севимли Ҳолливуд актёри – Дензел Вашингтон. Уни машҳур қилган сериал – “Муҳаббат тафти”.  Шу сериал ортидан у “Star Parivaar Awards”нинг 4 та мукофотини қўлга киритган. Ҳиндистонда бу улкан муваффақиятнинг ягона соҳиби эса ҳозирча фақат Собтига доҳил бўлиб қолаётир!

Оилали. 2010-йил, 12-декабрда Пашмин Манчандага уйланган.   

Жасур ҲАМРОЕВ 

Bildirilgan fikrlar

    Birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring
Fikr bildirish uchun sayt a'zosi bo'lishingiz kerak

#