0 7258

TURFA SHOV-SHUVLAR!

Afisha 0 7258


ДАВРОН ЭРГАШЕВДАН ШЎХ ТАРОНА: “НЕЛАР ДЕСАМ”

Мухлисларини бироз муддат соғинтирган Даврон Эргашев яна ижодда фаол! Юртимизнинг илғор телканаллари эфирида клипларини “айлантираётган” хонанда янги  қўшиғини ҳам сайтимиз орқали тақдим этмоқда. “Нелар десам” номли ушбу янги мусиқий композициясини тинглаб, севимли хонандангизнинг янги ижодий ишига баҳо беришингиз мумкин! Айтиш керакки ушбу шўх қўшиқ хит-парадларнинг юқори поғоналарини эгаллашигиа Эргашев каттта умид боғлаган!

 

ВОДИЙДАГИ АЛИШЕР ФАЙЗНИНГ ФАЙЗЛИ КОНЦЕРТИ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг водийдаги 3 кунлик концерти якунига етди. 8-9-10 июл кунлари бўлиб ўтган ушбу концертларнинг барида хонанданинг мухлисларни бўш жой қолдиришмадию анлаг концертдан илҳомланган Файз яқин кунларда янада файли тароналарни тақдим этса ажабмас.

 

АБДУАЗИМОВНИНГ “ОНА”СИ СИЗНИ БЕФАРҚ ҚОЛДИРМАЙДИ

Меҳр-оқибат, дўстлик, ватанпарварлик ҳақида куйланган қўшиқлар ҳар бир ижодкорнинг репертуарида бор. Жумладан  волидалар ҳақида дилдан ижро этилган тароналар ҳам. Музаффар Абдуазимовнинг “Она” номли янги қўшиғи сизни бефарқ қолдирмайди. Ушбу мусиқий композицияни сайтимиз орқали тинглаб баҳо беришингиз мумкин.

 

БЕҲРУЗ ТОҲИРОВДАН “МАМА” ВА ЯНГИ ФИЛЬМ ҲАҚИДА

Шу кеча-кундузда ўзбек шоу-бизнесининг барча ирмоқларида намоён бўлаётган Беҳруз Тоҳиров ўз ижодидаги навбатдаги катта ижодий ишини тақдим этди. Бу сафар рус тилида қўшиқ куйлаган Беҳруз ушбу таронасига “Мама” дея ном берди. Тинглаганингиз сайи тинглагингиз келадиган қўшиқ, барча оналарга аталганми ёки ижрочининг волидасига? Саволлар кўп. Жавоблар эса қўшиқнин тинглаганингиздан сўнг аён бўлади. Дарвоқеъ, Тоҳировнинг кун тартибида ёки овоз ёзиш студияси ёки тасвирга олиш майдончаси ўрин олган. Съёмка деганда нафақат клип, балки кинони ҳам назарда тутмоқдамиз. Албатта, янги кинофильм ҳақида бироздан кейин хабардор бўлишингиз мумкин. Ҳозирча айтишимиз мумкинки, Беҳруз Тоҳировнинг янги “Мама” қўшиғига ишланган клип яқин кунларда премьера қилинади. Қўшиқ матни ва ғояси Беҳрузнинг ўзига, мусиқий сайқали Миродилла Ҳакимовга тегишли.

 

БОЙХОНОВАНИНГ ЯНГИ ҚЎШИҒИ “ҲАЙ-ҲАЙ”ДЕК ОММЛАШАДИМИ?

Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова уни халққа танитган “Ҳай-ҳай” қўшиғи йўналишида ижро этилган янги таронасини тақдим этмоқда. “Кўз тутарман” номли ушбу мусиқий композиция сайтимизнинг мусиқа бўлимидан жой олган бўлиб, сиз ҳам ўз баҳоингизни беришинигиз мумкин. Бу қўшиқ, “Ҳай-ҳай”дек оммлашармикин?

 

ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВ ЯНА КОНЦЕРТ БЕРМОҚЧИ

Фонограммани жини суймайдиган Жаҳонгир Отажонов шу йилнинг сўнгида навбатдаги жонли ижродаги концертини тақдим этади. Айтиш керакки, агар мухлислар билан режалаштирилаётган ушбу ижодий учрашув амалга ошса, Отажонов бир йилнинг ўзида икки маротаба концертини тақдим этган бўлади.

 

РАҲИМХОНДАН ЯНГИ ҚЎШИҚ ВА КОНЦЕРТ ДИСКЛАРИ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон жорий йилнинг 9-10 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этган эди. Мазкур концертга тушолмаган мухлислар учун хонанда шов-шувли дастур дискини тақдим этади. Қолаверса, шу кунларда Раҳимхон “Отамдан ёдгорим онам!” номли қўштиғини ҳам омма эътиборига ҳавола этмоқда. Ушбу қўшиққа ишланган клипда бош ролни Алишер Узоқов ижро этган.

 

ЭГАМБЕРДИЕВА ЯНА ЖОНЛИ КОНЦЕРТ БЕРАДИ

“Эътироф-2015” тақдимотида “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” дея эътироф этилган Малика Эгамбердиева ҳам навбатдаги - жонли ижродаги концертини тавқдим этишни ният қилган. Бу сафар ҳам барчанинг қалбидан жой олишини истаётган хонанда ватанпарварлик руҳиятидан келиб чиқиб, концертига “Жаннатмаконим” дея ном берди.

 

ПОЗИЛЖОНОВДАН ЖИДДИЙ МАВЗУ: “ДЎСТ”

Доим енгил-елпи, бачкана дея танқидлар гирдобида қоладиган “Божалар” гуруҳи жиддий мавзудаги қўшиққа қўл урдию Яқин кунларда Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги “Дўст” таронаси эмма эътиборига ҳавола этилади. Қизиқ, агар ушбу мусиқий композицияга клип олинса, Позилжонов яна ҳазил-ҳузуллар қилармикан?

 

САРДОР МАМАДАЛИЕВ РУС ТИЛИДА КУЙЛАДИ: “С ТОБОЙ”

Қовоғидан қор ёғиладиган хоннада Сардор Мамадалиев янги қўшиғига Цингапурда клип суратга олди. “С тобой” номли ушбу қўшиқ рус тилида куйланган бўлиб, Мамадалиевнинг русийзабон мухлисларига манзур бўлади деган умиддамиз. 

 

ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ КОНЦЕРТИГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов кейинги йилнинг 1-2 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этади. Аллақачон концертга тайёргарликни бошлаган устоз санъаткор бу сафар катта ҳозирлик кўрмоқда. Ғуломжон ака тиниб-тинчимайдиган санъаткорлардан. Тез кунда концерт дастуридан ўрин оладиган қўшиқлардан бирини мухлислар эътиборига ҳавола этишни ҳам ният қилган.

 

 

Июл ойининг 24 санасида туғилган кунини нишонлайдиган Анвар Собиров 23 июл куни янги “Мукофот” номли албом тақдимоти ва матбуот анжуманини ўткизшни режалаштирган. Замонавий йўналишдаги “Чопа-чоп” қўшиғини ҳам мухлисларига ҳавола этишни режалаштираётган Собиров 15 июл куни телеканалида ўтказилаётган “Бизда ёз-беқиёс!” акциясининг навбатдаги ғолибларини ҳам тақдирлайди!

 

 

Дангал БЕК тайёрлади

Bildirilgan fikrlar

    Birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring
Fikr bildirish uchun sayt a'zosi bo'lishingiz kerak

#