0 9490

TURFA SHOV-SHUVLAR!

Afisha 0 9490

РАЙҲОНДАН СЎНГ РАҲМАТУЛЛАЕВ ҲАМ “ТАБИБ” ДЕЯ КУЙЛАДИ

Яқиндагина Райҳон “Табиб” номли қўшиғи ва ҳатто унга клип ҳам тақдим этган эди. Куни-кеча Улуғбек Раҳматулаев ҳам “Табиб” номли қўшиғини куйлади. Хонанданинг янги таронаси русча талқинда ҳам “Лекар” ижро этилди. Улуғбек жорий йилнинг 9-13 Ноябр кунлари пойтахтимиздаги муҳташам “Истиқлол” санъат саройида мухлислари билан жонли дийдорлашади. Раҳматуллаев ушбу концерт дастурига ҳозирдан тайёргарликни бошлаб юборган.

 

БЕҲРУЗ ТОҲИРОВ СУТКАДА 25 СОАТ ИЖОД БИЛАН БАНД!

Ёш ижодкор Беҳруз Тоҳиров янги қўшиқлар билан бирга, кетма-кет фильм ва сериалларда ҳам тасвирга тушмоқда. Халқаро мусиқий танлов ғолиби сифатида имтиёзли равишда имтиҳонсиз олий ўқув юртига қабул қилинган иқтидорли Беҳруз шу кунларда режиссёр Озод Шамснинг “Ёлғизлар” картинасида бош ролни ижро этмоқда. Фильм саундтрегини ҳам Тоҳировнинг ўзи куйлайди. Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган ушбу қўшиқ яқин кунларда радиотўлқинлар орқали жаранг сочиши кутилмоқда. Хонанда айни дамда Истиқлолимизнинг 25 йиллик юбилей тантаналари муносабати билан ўтказилаётган турли тдбирларда ҳам фаол иштирок этяпти. Яқинда Қўқон шаҳрида ўтказилган “Мен Ўзбекистонни севаман!” номли концерт дастури, Фарғонада ўтказилаётган "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак” номли тарғибот тадбирлари шулар жумласидандир. Ёш ижодкорнинг галдаги режалари қаторида Она Ватанимиз рамзларидан бири – байроғимиз ҳақида куйлаган қўшиғига клип суратга олиш ва мухлислар эътиборига ҳавола этиш ишлари жой олган.

 

ҲИЛОЛА ҲАМИДОВАГА ДИЛДОРА НИЁЗОВА МУСИҚА БАСТАЛАДИ!

Дилдора Ниёзова ҳамкасб дугонаси Ҳилола Ҳамидова учун қўшиқ басталади. Кўп йиллардан бери қалин дўст бўлган бу икки хонанданинг ушбу ижодий ҳамкорлиги ота-она мавзусига бағишланган. Ниёзова мусиқаси асосида яралган янги мусиқий композиция матни Сарвинозга тегишли бўлиб, Ҳамидова  ушбу таронасини тез кунда мухлислари эътиборига ҳавола этади.

 

ЗОҲИРШОҲ ЖЎРАЕВДАН БИР ЖУФТ ТАРОНА!

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев бирданига иккита қўшиғини тақдим этмоқда. Янги мавсум олдидан ижро этилган “Оқ қайин” ва “Ман сан учун” мусиқий композицияларига мухлислар қалбидан илиқ жой олади деган умиддамиз! Кичкина Жўраевнинг сўзларига кўра ҳар иккала тарона яқин кунларда интернет сайтлари орқали омма эътиборига бир пайтнинг ўзида ҳавола этилади.

 

РАШИД ХОЛИҚОВ ЎҒЛИНИНГ КЛИПИДА РОЛ ЎЙНАДИ!

Таниқли клипмейкерлар Нозим Жумаев ҳамда Жасур Шаметовлар ҳамкорликда янги клип олишди. Унда роллардан бирини Рашид Холиқов ижро этган бўлиб, видеокетма-кетлик сюжет йўналишида ишланган. Дарвоқеъ, ушбу клип кичкина Холиқов яъний Санжарнинг “Эркатойим” қўшиғи учун тайёрланган бўлиб, қин кунларда ТВ эфирларида намойиш этилиши кутилмоқда.

 

МАСРУР УСМОНОВНИ КИМ АЛДАДИ? НЕГА АЛДАДИ?

Турли йўналишларда омадли қўшиқларни тақдим этиб келаётган Масрур Усмонов яна мухлисларини хушнуд айлаш ниятида! Тез кунларда “Алдадинг”  номли янги таронасига клип тақдим этишни режалаштирган хонанда янги концерт дастурига ҳам тайёргарликни бошлаб юборган. Эслатиб ўтамиз, Масрур Усмонов декабр ойининг илк кунларида “Истиқлол” санъат саройида мухлислари билан ижодий учрашувда бирга бўлади!

 

ДОСТОН УБАЙДУЛАЕВДАН “АЛОМАТ” ВА “ЧАКА-ЧАКА”

Достон Убайдулаев кутилмаган йўналишдаги қўшиқларини тақдим этиш арафасида. Тез кунда хонанданинг замонавий услубдаги янги 2 та таронасини қарши олишингиз мумкин. “Аломат” ва “Чака-чака” номли ушбу мусиқий композициялар премьерасига оз вақт қолди!

 

“УММОН” БЎЙДОҚЛАРИ ЯНА БИТТАГА КАМАЯДИ

“Уммон” триосидаги бўйдоқлар сафи яна биттага камаядиган бўлди. 15 август куни гуруҳ солистларидан бири Шоҳрухнинг тўйи бўлади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Уммон”чилардан бири Жасур уйланган эди. Демак, гуруҳда фақат битта бўйдоқ қолади: Зоҳид!

 

ОТАЖОНОВ МУХЛИСЛАРИ БИЛАН ҲАММАСЛАКЛИКДА КОНЦЕРТИГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Жонли ижро қироли Жаҳонгир Отажонов 28-29 октябрь кунлари мухлислар талабига биноан навбатдаги концерт дастурини тақдим этади. Хонанда инстаграм ижтимоий тармоғи орқали концертда куйлайдиган қўшиқлари матнини мухлисларига тақдим этиб, улардан фикр-мулоҳазалар олмоқда.

 

ДИЛДОРА НИЁЗОВА ҚИЗАЛОҒИ ҲАҚИДА ҚЎШИҚ КУЙЛАДИ

Хонанда Дилдора Ниёзова бундан бир неча йил олдин ўғли ҳақида қўшиқ куйлаган эди. Энди эса ниёзова қизалоғига бағишланган таронасини куйлади. “Қизалогим” номли ушбу янги мусиқий композицияга клип суратга олиш ҳам режалаштирилган бўлиб, унда хонанданинг фарзандини кўришингиз мумкин.

 

Дангал БЕК тайёрлади

Bildirilgan fikrlar

    Birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring
Fikr bildirish uchun sayt a'zosi bo'lishingiz kerak

#