0 1401

2017 ЙИЛ : ПАНДОРАГА САЁҲАТ ҚИЛАМИЗ!

Umumiy 0 1401

Бу сенсация! Бу ҳақиқий шов-шув! 

2009-йилнинг энг шов-шувли картинаси ёдингиздами? Ҳа, ўша “Аватар”! Ҳануз ёдингизда эканлигига шубҳа йўқ! Кино оламини ўзгартирган, 3D тизимнинг пайдо бўлишига ва шаклланишига хизмат қилган картина! “Аватар” миллионлаб томошабинларни Пандора планетаси билан таништирди. Планетанинг ўзига хос  одамлари, табиати, ҳайвонот дунёси томошабинни ҳайратга солгани рост.

Энди тасаввур қилинг, мага шу ғайриоддийлик реалликка айланмоқда!

2017-йилнинг ёзида сеенсацион воқеа содир бўлади. Бунинг учун Пандорани излаб, фазога равона бўлмаймиз. Шундоққина Ерда, ўз Уйимизда Пандора қурилмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Ҳа, буни уддасидан чиқиш учун бир гуруҳ ижодкорлар ва қурувчилар туну кун ҳаракатда.

АҚШнинг Орландо шаҳрида жойлашган “Disne`s Animal Kingdom” паркида яратилаётган  «Аватар дунёси» 2017-йилнинг ёз ойида илк ташриф буюрувчиларни қабул қилади. Қизиқ, “Аватар” фильмининг бош қаҳрамонлари Жек ва Нейтерини ҳам реал учратишимиз мумкинми? Бу ҳозирча сир қолмоқда. Муҳими, дунё киносидаги энг машҳур ва кассабоп фильм дунёсини реал кўрамиз! Реал!

Жасур ҲАМРОЕВ    

Bildirilgan fikrlar

    Birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring
Fikr bildirish uchun sayt a'zosi bo'lishingiz kerak

#