0 2640

ТОШКЕНТДА ИЛК БОР! 14 МЕТРЛИК "ҚОР-ОДАМ" СИЗНИ КУТМОҚДА! КЎРДИНГИЗМИ?

Umumiy 0 2640

Тошкенти азимда энг йирик «қор-одам” ўрнатилди! Балки, у Марказий Осиёда энг каттасидир!? Бу йил ҳам қиш ўз қорини бизга соғинтириб қўяётгани рост. Бироқ, ранжишга асло ҳожат йўқ. Об-ҳаво бир иссиқ, бир совуқ бўлиб,  “айниб” турмасин,  бу “қор-одам” эримайди ҳам, шаклини ўргартириб, “айнимайди” ҳам! Қишнинг охирига қадар, 24-соат давомида кўзингизни қувнатиши аниқ!

Пойтахтимиз кўркига кўркам уйлари билан кўрк қўшиб, ўз ҳиссасини аямаётган, жавлон уриб, меҳнат қилаётган  “Murad Buildings” ғояси асосида 3 кун ичида яратилган бу “қор-одам”нинг бўйи нақ 14-метр! Бошига қўндирилган ка-а-а-атта миллий дўппимиз эса у кимлар томонидан яратилгани ва қаерда турганлигидан соддагина, бироқ, жуда тушунарли нишона!

Хуллас, “қор-одам” сизни кутмоқда! Азим шаҳарнинг  халқаро аэропорти томон олиб борувчи катта йўлнинг ёнида жойлашган “Murad Buildings” қурган оппоқ уйларнинг бурчагида энг йирик “қор-одам” сизни жойидан бир қарич ҳам “жилмай” кутади! Қиш тугагунига қадар! Учрашинг, ҳеч бўлмаса, юзингизга бир баҳя табассум югуради!

Ана шунақа гаплар!

Жасур ҲАМРОЕВ   

Bildirilgan fikrlar

    Birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring
Fikr bildirish uchun sayt a'zosi bo'lishingiz kerak

#