0 2645

КАНН-2017. ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР!

Kino 0 2645

Хабарингиз бор, шу кунларда Франциянинг Канн шаҳрида Европа киносининг энг йирик воқеаси – Канн фестивали бўлиб ўтмоқда. Дунё киносининг кўзга кўринган намоёндалари иштирок этадиган ушбу фестивалнинг бу йилги жиҳатларига эътибор қаратишни лозим топдик. Марҳамат!

Фестивалнинг асосий танловида 18 та фильм намойиш этилади.

Фестивалнинг бу йилги ўзига хос жиҳати – Ҳолливуд студиялари йирик лойиҳалари билан иштирок этмаётир. На янги “Кариб денгизи қароқчилари”, на Ридли Скоттнинг “Бегона: Келишув”и.   

Ўтган йили жўғрофий диапазон 27 мамлакатни эгаллаган бўлса, 2017-йилда бу кўрсаткич сони икки мартага ошди.

Бу йил Каннда Никол Кидман иштирокидаги 4 та фильм намойиш этилади. Ё Николнинг ҳурмати шу қадар баланд ё бошқа сабаблари бор...?!

Бу йил фестивални Арно Деплешеннинг “Исмоилнинг руҳи” картинаси очиб берди.

Асосий танловда “Мўъжизаларга тўла дунё” (Тодд Хейнс), “Майровиц оиласининг тарихи” (Ноа Баумбак), “Ҳеппи-энд” (Михаэл Ханеке), “Ортиқча одам” (Корнел Мундруцо), “Сен бу ерда ҳеч қачон бўлмагансан” (Линн Рэмси), “Дақиқасига 120 зарба” (Робин Кампилло) ва бошқалар “олтин палма япроғи” учун курашади!

Ундан ташқари, яна талай фильмлар “Танловдан ташқари” намойиш, “Алоҳида назар” дастури, Махсус намойиш, “Ярим тунги намойиш” дастури бўйича ҳам ғолибликка даъвогарлик қилишади.  

Фестивалнинг 70-йиллиги муносабати билан қуйидаги 4 картина намойиш этилади: “Твин Пикс”, “Кўлнинг юқориси”, “24 кадр”, “Кетдик, чўмилишга”.

Фестивалнинг яна бир муҳим воқеаси Алехандро Гонсалес Иньярритунинг “Тана ва тупроқ” VR-инсталляциясининг премьерасидир. Лойиҳа Legendary студияси ва Миландаги Fondazione Prada музейи кўмагида яратилган бўлиб, унинг музейлар бўйлаб “саёҳат”и бошланишидан олдин бир қисми Канн фестивалида кўрсатилади.   

Ҳайъат аъзоси раиси Педро Альмодовар бўлди.  

Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимларини олиб бориш актриса Моника Беллуччи зиммасига юклатилган.

17-май куни бошланган Канн фестивали 28-майга қалар давом этади.

Жасур ҲАМРОЕВ

P.S.: Канн фестивали билан боғлиқ яна бошқа шов-шувли фактларни кун давомида кутинг!  .

Bildirilgan fikrlar

    Birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring
Fikr bildirish uchun sayt a'zosi bo'lishingiz kerak

#