0 5904

УЛУҒБЕКНИНГ "ХАТО"СИ...

Intervyu 0 5904

«POMIDOR ENTERTAINMENT» продюсерлик маркази билан шартнома тузган яна бир талант билан таништиришни лозим топдик.  Уни янги талант деб атамаймиз. Ахир, унинг қиёфаси   “Zo`r-zo`r  Star” телелойиҳаси орқали минглаб мухлисларга жуда яхши таниш. Улуғбек Холиқов!

Продюсерлик маркази унга саҳна тахаллуси танлашни лозим топмади. Шу боисдан хонанда ўз исм-шарифида ижод қилади. Улуғбек шартнома тузган маркази билан ҳамкорликдаги илк таронаси – “Хато”ни куни кеча кенг омма эътиборига ҳавола этди. Қўшиқ матни ва мусиқаси “Беном”чилар Сарвар ва Комилга тегишли. “Хато”нинг “бехато” клипини машҳур режиссёр Жасур Шаметов яратди. Клип яратилиши билан боғлиқ энг мураккаб лавҳани хонанда шундай эслайди:

-Атиги биргина кадрни суратга олиш учун тоққа равона бўлдик. Баландликдан сувга ташлашим керак эди. Клип жонли чиқиши учун ҳам бу трюкни ўзим бажаришим лозим эди. Сакрашдан қўрқмайман-у, бироқ, сувга чўкиш ҳаяжонлантиради. Биринчи уринишни уддаладим. Режиссёр иккинчи дублни истади. Яна такрорладим. Бироқ, сувдан чиқишим билан ижодий жамоа эсанкираб қолди. Мен нима бўлганидан ҳайронман. Юзимдаги қонни арта кетишди. Сувдан чиқаётганимда тошга урилибман. Қаттиқ ҳаяжондан буни сезмабман ҳам. Шу сабаб учинчи дублни уддалаш яқин дўстимга қолди! Санъат мана шундай катта-кичик фидойиликни талаб этишига яна бир бор амин бўлдим. Муҳими, ижодим мухлисларимга маъқул бўлса, ҳар қандай жароҳатлар эсдан чиқади – дейди, Улуғбек.

Маълумотларга қараганда, шу кунларда Холиқов “Автотест” – комедик сериалида актёр сифатида суратга тушиб, ўзининг янги қиррасини шаклантириш истагида.  Унга бу борада актёр ва режиссёр Нозим Тўлахўжаевнинг маҳорат дарслари кўмак беради.

Жасур ҲАМРОЕВ 

Bildirilgan fikrlar

    Birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring
Fikr bildirish uchun sayt a'zosi bo'lishingiz kerak

#