0 7769

БОТИР ҚОДИРОВ: "САБРНИНГ ФАРЗАНДИМАН"! БУ ҚЎШИҚ ЭМАС, УНДАН ОРТИҚРОҚ!

Intervyu 0 7769

Маълумотларга қараганда, Ботир Қодировнинг янги яккахон концертларида сизни шов-шувли янгилик кутади. Янги қўшиқлар, ажойиб саҳна декорацияси, яна ўнлаб шов-шувлар бир томон, биз айтмоқчи бўлган янгилик бир томон. Бу сирни концерт олдидан очишга қарор қилдик. Хонанданинг қалбига ташриф буюришни истайсизми? Унинг ҳаёт йўли,  болалик ва ўсмирлик чоғлари, бугунги кунларга етгунига қадар қандай чиғириқли йўллардан ўтгани... Буларнинг бари бир китобда жамланди! “Сабрнинг фарзандиман”! Бу шунчаки мемуар эмас, реал ва таъсирчан воқеаларнинг жонли ифодаси. Тахминан 100 бетдан иборат ушбу китоб сизга Ботир Қодировни   шахс сифатида яқинроқ таништиради.  Китоб муаллифларидан бирининг айтишича, “Сабрнинг фарзандиман” хонанданинг марҳума онасининг ёрқин хотирасига бағишланади.

Жасур ҲАМРОЕВ

Bildirilgan fikrlar

    Birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring
Fikr bildirish uchun sayt a'zosi bo'lishingiz kerak

#